Структура
  • Главная
  • О нас
  • Аппарат управления
  • Президиум
  • Комитеты
  • Совет
  • Письма АВУ
  • Областные отделения
  • Коллективные члены
  • Межведомственное сотрудничество
  • Как с нами связаться
  • Архив
    Март 2017 (2)
    Январь 2016 (8)
    Декабрь 2015 (1)
    Июнь 2015 (1)
    Май 2015 (2)
    Апрель 2015 (1)
    Февраль 2015 (1)
    Январь 2015 (1)
    Декабрь 2014 (2)
    Ноябрь 2014 (3)
    Октябрь 2014 (3)
    Декабрь 2013 (6)
    Ноябрь 2012 (2)
    Июнь 2012 (1)
    Май 2012 (1)
    Декабрь 2011 (1)
    Июль 2011 (1)
    Май 2011 (1)
    Апрель 2010 (1)
    Июнь 2009 (1)
    Февраль 2009 (1)
    Декабрь 2008 (1)
    Сентябрь 2008 (1)
    Май 2008 (1)
    Апрель 2008 (1)
    Март 2008 (1)
    Февраль 2008 (5)
    Январь 2008 (7)
    Декабрь 2007 (2)
    Проекты
    Подробнее
    Наши партнёры


    World Medical Association

    Интересное
    Добро пожаловать на сайт Ассоциации врачей Узбекистана
    О нас

    Ўзбекистон врачлар ассоциацияси фаолияти тўғрисида

    қисқача маълумот

    (пресс-релиз)

    Ўзбекистон врачлар ассоциацияси 1992 йилда ташкил этилган, нодавлат нотижорат жамоа ташкилоти бўлиб хисобланади.

     

    Ассоциация мақсади инсонпарварлик, врачлик аҳлоқи ва табобат одоби ғояларини тарғиб этиш хисобига Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш учун тиббиёт амалиёти ва илмини ривожлантиришга кўмаклашиш, Ассоциация аъзоларини касбий, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш хисобланади.

    Ассоциация вазифалари:

    - Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига доир қабул қилинган дастурларни ҳаётга тадбиқ этишда фаол қатнашиш;

    - соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда иштирок этиш;

    - тиббиёт муассасаларининг ягона статистика ҳисоби ва тиббий ҳисоботни барқарор қилувчи ахборотлар базасини ташкил этишда қатнашиш;

    - тиббий ихтисосликлар бўйича диагностика ва даволаш стандартларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

    - тиббиёт сохасига доир ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

    - халқ табобатини ривожлантириш ва уни ҳаётга татбиқ этишда кўмаклашиш;

    - Ўзбекистон Республикаси аҳолисига тиббий ёрдамни ташкил қилишда рақобатдош хусусий тиббиётнинг қарор топиши ва ривожланишига кўмаклашиш;

    - тиббиёт ходимларининг малакасини оширишда иштирок этиш (шу жумладан интернет ва журналлар орқали);

    - малака ошириш борасида тегишли органларга ўз таклифларини бериш;

    - врачларни тиббий, иқтисодий ва хуқуқий масалалар бўйича билим  савиясини ошириш;

    - фахрий (ветеран) врачларни ижтимоий химоялашда қатнашиш, уларнинг касбий тажрибасидан унумли фойдаланиш;

    - аҳолининг соғлиғига зарар етказадиган ҳолатлар учраган тақдирда (бундай ҳолларда турли ташкилот ва алоҳида шахслар фаолияти бўйича) малакали экспертизалар ташкил этиш ва уларни ўтказишда қатнашиш.

    Фаолият шакллари:

    - Уставда кўрсатилган вазифаларни бажариш мақсадида тиббий ёрдамни кўрсатилишини ташкил этиш;

    - мустақил равишда ноширлик (журнал ва газеталар, ахборот бюллетенлари ва бошқаларни нашр этиш) фаолияти билан шуғулланиш;

    - Конференциялар, симпозиумлар ва семинарлар (шу жумладан хорижлик олимлар ва врачлар иштирокида) ташкил этиш йўли билан ва илмий билимларни тарқатиш;

    - Устав мақсадлари доирасида корхона ва ташкилотлар таъсис этиш;

    - Ассоциация аъзоларига Устав доирасида турли масалалар бўйича маслаҳатлар бериш;

    - Ассоциациянинг аъзолик бадалларидан тушадиган маблағлари хисобидан Кенгаш қарорига асосан мукофот ва стипендиялар таъсис этиб, тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларига танлов асосида бериш;

    -  тиббиётда биоэтика масалаларини такомиллаштириш.

    Бўлимлари ҳақида. Ўзбекистон врачлар ассоциацияси 14 та худудий бўлимлари (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларида), 8 та қўмита ва 13 та жамоа шаклда аъзо бўлган тиббиётнинг тор йўналишлари бўйича бўлимлари мавжуд.

    Ассоциация давлат ва нодавлат ташкилотлар билан хамкорликда ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича  қабул қилинаётган қонун ва меъёрий хужжатларга ўз таклифларини беради. Ўзбекистон врачлар ассоциацияси таклифи билан “Ибн-Сино” фонди, ҳамда “Ўзбекистон хусусий врачлар ассоциацияси” ташкил қилинган. Ҳозирги кунда ушбу икки ташкилот оёққа турди ва ўз йўналишлари бўйича фаолият олиб бормоқда.

    Матбуот ишлари. Ўзбекистон врачлар ассоциацияси бугунги кунда 2 журнал нашр этаётган бўлиб, «Ўзбекистон врачлар ассоциацияси бюллетени» ва «Ўзбекистон умумий амалиёт врачлар ахборотномаси» улар бир йилда 4 марта,   йилнинг ҳар чорагида чоп этилади. «Ўзбекистон врачлар ассоциацияси бюллетени» Олий аттестация комиссиясининг 2013 йил 30 декабрдаги 201/3 сонли қарорига биноан фан доктори илмий даражасига талабгорларнинг диссертация ишлари илмий натижалари юзасидан илмий мақолалар эълон қилиниши лозим бўлган республика илмий журналлари рўйхатига киритилган. 

    Хозирги кунда уларнинг умумий тиражи йилига 15000 дан ортмоқда. Унда қуйидаги йўналишлар бўйича мақолалар нашр этилади: иқтисодиёт ва хуқуқ, менежмент ва маркетинг, илмий тадқиқотларни амалиётга тадбиғи, фирмалар янгиликлари ва илмий ахборотлар, тиббий таълим, семинар конгресс ва симпозиумлар, соғлиқни сақлаш тизимининг хусусий сектори.

    Ассоциация конференциялари.  Ассоциация бир неча йиллардан бери конференция ва семинарлар ташкил қилиш хисобига врачларнинг малакасини оширмоқда. Бундай сайёр конференциялар, Самарқанд вилоятида, Хоразм вилоятида (Хоразм Маъмун академисида) Геронтология ва гериатрия масалалари бўйича, Тошкент шахрида Ассоциациянинг 20 йиллигига бағишланган халқаро иштирокчилар билан ўтказилган илмий-амалий конференция, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида “Аҳолининг касалланиш кўрсаткичларига таъсир қилувчи хатарли омиллар ва уларни олдини олишда долзарб масалалар”, шу билан бирга йилига 5-6 вилоятларда бўлиб врачлар билан мунтазам учрашувлар ташкил қилмоқда. Унда тиббиётдаги ислоҳатлар, ривожланган давлатлардаги тажриба ва врачларнинг узлуксиз малакасини ошириш усуллари (интернет ва онлайн) тўғрисида тушунтириш берилади.

    Стипендия ва грантлари. Ўзбекистон врачлар ассоциацияси 2010 йилдан бери тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун «Ўзбекистон врачлар ассоциацияси стипендияси»ни, 2005 йилдан бери фахрий врачларни қўллаб қувватлашда, 2010 йилдан бери журнал орқали масофадан ўқитиш усули оркали узлуксиз тиббий таълимни ривожлантиришга мунтазам амалга оширмоқда, кўплаб грант танловларида иштироқ этмоқда. Бугунгача 20 дан ортиқ талабалар ассоциация стипендияси, 200 дан ортиқ фахрий врачларга ёрдам пули, 1200 дан ортиқ врачлар масофа орқали малакаларини ошириб сертификатларга эга бўлдилар. Ассоциация ва унинг бўлимлари томонидан 10 га яқин грантлар, жумладан 5 ассоциация, 3 та ассоциациянинг Хоразм вилоят ва 1 тадан Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Сурходарё  бўлими томонидан амалиётга жорий қилинди.

    Халқаро хамкорлик. Ўзбекистон врачлар ассоциацияси 1998 йилдан Европа Тиббиёт Ассоциациялар Форуми ва Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан халқаро алоқаларни давом эттирмоқда ва хар йили ўтказиладиган йиллик Форумларида  (Копенгаген, Вена, Берлин, Варшава, Осло, Лиссабон, Телль-Авив, Санкт – Петербург, Ереван, Рига, Сербия) қатнашиб келади.

    2011 йил Жахон соғлиқни сақлаш ассоциациясига ва 2012 йил Жануби-шарқий Европа тиббий форумига аъзо бўлди. 2012 йилда Корея индустриясини ривожлантириш институти билан ўзаро манфаатлар тўғрисида меморандум тузилган. 2014 йилда 6 та врачларни ушбу меморандум асосида Корея давлатига юборилди. 2016 йилда Ўзбекистонда Европа тиббиёт ассоциацияларининг Форумини ўтказиш режалаштирилган. Жорий йилда  Европа тиббиёт ассоциацияларининг Форумининг бошқаруви аъзоларидан бир нечаси Тошкент шахрига келиши кутилмоқда. 

    .: Уже просмотрели: 9930 чел.
    Направление работы
  • Онлайн обучение

  • Международная активность
  • Проектная деятельность
  • Бюллетень
  • Вестник врача общей практики
    1. Редакционная коллегия
    2. Редакционный совет
    3. К сведению авторам
    4. Колонка редактора
    5. Содержание
    6. Комитет биоэтики
    7. Частный сектор
    8. Юбилеи, память
    9. Медицинское образование
    10. Право и экономика
    11. Менеджмент и маркетинг
    12. Семинары, конференции

    Bioethics committee

  • Информация для пациентов
    Посещаемость


    Авторизация

    Логин
    Пароль
     
    Copyright © 2008 Medical Association of Uzbekistan All Rights Reserved.
    Powered by Information Technologies 2007 of MAHMIT-KONSALTING © 2007.  
    Копирование материалов с веб-сайта без согласования с его владельцем запрещено