Структура
  • Главная
  • О нас
  • Аппарат управления
  • Президиум
  • Комитеты
  • Совет
  • Письма АВУ
  • Областные отделения
  • Коллективные члены
  • Межведомственное сотрудничество
  • Как с нами связаться
  • Архив
    Апрель 2019 (1)
    Март 2019 (1)
    Январь 2019 (2)
    Июль 2018 (2)
    Январь 2018 (1)
    Декабрь 2017 (2)
    Март 2017 (2)
    Январь 2016 (8)
    Декабрь 2015 (1)
    Июнь 2015 (1)
    Май 2015 (2)
    Апрель 2015 (1)
    Февраль 2015 (1)
    Январь 2015 (1)
    Декабрь 2014 (2)
    Ноябрь 2014 (3)
    Октябрь 2014 (3)
    Декабрь 2013 (6)
    Ноябрь 2012 (2)
    Июнь 2012 (1)
    Май 2012 (1)
    Декабрь 2011 (1)
    Июль 2011 (1)
    Май 2011 (1)
    Апрель 2010 (1)
    Июнь 2009 (1)
    Февраль 2009 (1)
    Декабрь 2008 (1)
    Сентябрь 2008 (1)
    Май 2008 (1)
    Апрель 2008 (1)
    Март 2008 (1)
    Февраль 2008 (5)
    Январь 2008 (7)
    Декабрь 2007 (2)
    Проекты
    Подробнее
    Наши партнёры


    World Medical Association

    Интересное
    Добро пожаловать на сайт Ассоциации врачей Узбекистана
      Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда врачларнинг жамоат ташкилотларини ўрни” мавзусидаги конференция ҳақида

    Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда врачларнинг жамоат ташкилотларини ўрни” мавзусидаги конференция ҳақида

    Ўзбекистон врачлар ассоциацияси томонидан 2019 йил 30-март куни “Халкаро бизнес” марказида “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда врачларнинг жамоат ташкилотларини ўрни” мавзусида конференция ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари вакиллари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркаларининг директорлари, Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг Кенгаш аъзолари иштирок этишди.
    Конференция Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов номидан соғлиқни сақлаш вазирлигининг (лавозими) Щ.С.Исмоилов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Н. Дж. Айтжонованинг қутлов сўзлари билан очиб берилди.
    Конференцияда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг раиси З.У. Сидиков “Ўзбекистон врачлар ассоциацияси фаолиятининг асосий йўналишлари” номли маъруза билан қатнашди. Унда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг олиб бораётган фаолияти хақида маълумот берилди. Шу билан бир қаторда врачларнинг хуқуқларини химоя қилиш борасида қилинган ишлар, жумладан врачларнинг олдида турган муаммоларни ўрганиш мақсадида ўн мингга яқин врач орасида ўтказилган сўровнома натижалари тахлил қилинди. Ўзбекистон врачлар ассоциацияси шифокор ва бошқа тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш, иғвогарлик, айрим ҳолларда шахсиятига нисбатан ҳақорат килиш, жисмоний зўравонлик қўллаш ҳолатлари кўпайиб бориши сабабли Россия тиббиёт палатаси тажрибаси асосида “Шифокорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар (соғлиқни сақлаш тизимида асосий меъёрий-ҳуқуқий муаммоларни тартибга солиш: муаммолар таърифи, меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш ва муаммони ечиш алгоритми)” ишлаб чиқилгани хақида ахборот берилди.

    Конференция иштирокчилари М.Ф.Владимирский (Москва ш.) номли ФУВ МОНИКИ декани, Тиббий ва фармацевтика фаолиятини ташкилий-хуқуқий ташкил қилиш кафедраси мудири т.ф.д., профессор, Александрова Ольга Юрьевна “РФ соғлиқни сақлашда тиббий ёрдам стандартлари ва клиник тавсияларнинг хуқуқий аҳамиятлари” (1-расм),


    1-расм. Александрова О. Ю. маърузаси

    Россия тиббиёт палатаси вице-президенти, М.Ф.Владимирский (Москва ш.) номли ФУВ МОНИКИ декани, Тиббий ва фармацевтика фаолиятини ташкилий-хуқуқий ташкил қилиш кафедраси т.ф.д., профессор Лившиц Сергей Анатольевич “Врачларнинг хуқуқ ва манфаатлари химоя қилишда нотижорат касбий тиббий ташкилотларнинг ўрни” (2-расм),


    2-расм. Лившиц С. А. маърузаси
    Россия тиббиёт палатасининг Мустақил тиббиёт экспертизаси раҳбари, т.ф.н., М.Ф.Владимирский (Москва ш.) номли ФУВ МОНИКИ декани, Тиббий ва фармацевтика фаолиятини ташкилий-хуқуқий ташкил қилиш кафедраси доценти Тихонова Елена Владимировна “РФ Мустақил экспертиза маркази (МЭМ) институтларини ривожланиши. МЭМ - нотижорат касбий тиббий ташкилотларнинг асосий йўналиши сифатида” номли (3-расм) маърузаларани катта қизиқиш билан кутиб олишди.


    3-расм. Тихонова Е.В. маърузаси

    Россиялик олимларнинг маърузаларида хозирги кунда асосий муаммолардан бири бўлган врачларнинг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш борасида халқаро тажриба, бу борадаги қонунчиликни такомиллаштиришда шифокорларнинг нодавлат ассоциацияларининг ўрни ва масъулияти хақида маълумот берилди. Бунда Ўзбекистон врачлар ассоциацисининг таркибида СНГ давлатлари ичида биринчилардан бўлиб, мустақил экспертиза маркази ташкил этилгани, унинг Низоми ва мустақил экспертизани ўтказиш тартиби Россия тиббиёт палатаси тажрибаси асосида такомиллаштирилгани ҳам қайд этилди.
    Ўзбекистон врачлар ассоциацияси томонидан жорий йилда “Шифокорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар (соғлиқни сақлаш тизимида асосий меъёрий-ҳуқуқий муаммоларни тартибга солиш: муаммолар таърифи, меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш ва муаммони ечиш алгоритми)” номли брошюра ўзбек ва рус тилларида чоп этилиб, конференция иштирокчиларига тарқатилди.
    Конференция якуни бўйича резолюция ишлаб чиқилди ва тегишли ташкилотларга тарқатилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.


    Ўзбекистон врачлар ассоциацияси

    .: Добавил: Manager  .: Дата: 15 апреля 2019  .: Уже просмотрели: 30 чел.     |   | Печатать
    Направление работы
  • Онлайн обучение

  • Международная активность
  • Проектная деятельность
  • Бюллетень
  • Вестник врача общей практики
    1. Редакционная коллегия
    2. Редакционный совет
    3. К сведению авторам
    4. Колонка редактора
    5. Содержание
    6. Комитет биоэтики
    7. Частный сектор
    8. Юбилеи, память
    9. Медицинское образование
    10. Право и экономика
    11. Менеджмент и маркетинг
    12. Семинары, конференции

    Bioethics committee

  • Информация для пациентов
    Посещаемость


    Авторизация

    Логин
    Пароль
     
    Copyright © 2008 Medical Association of Uzbekistan All Rights Reserved.
    Powered by Information Technologies 2007 of MAHMIT-KONSALTING © 2007.  
    Копирование материалов с веб-сайта без согласования с его владельцем запрещено