Структура
  • Главная
  • О нас
  • Аппарат управления
  • Президиум
  • Комитеты
  • Совет
  • Письма АВУ
  • Областные отделения
  • Коллективные члены
  • Межведомственное сотрудничество
  • Как с нами связаться
  • Архив
    Март 2017 (2)
    Январь 2016 (8)
    Декабрь 2015 (1)
    Июнь 2015 (1)
    Май 2015 (2)
    Апрель 2015 (1)
    Февраль 2015 (1)
    Январь 2015 (1)
    Декабрь 2014 (2)
    Ноябрь 2014 (3)
    Октябрь 2014 (3)
    Декабрь 2013 (6)
    Ноябрь 2012 (2)
    Июнь 2012 (1)
    Май 2012 (1)
    Декабрь 2011 (1)
    Июль 2011 (1)
    Май 2011 (1)
    Апрель 2010 (1)
    Июнь 2009 (1)
    Февраль 2009 (1)
    Декабрь 2008 (1)
    Сентябрь 2008 (1)
    Май 2008 (1)
    Апрель 2008 (1)
    Март 2008 (1)
    Февраль 2008 (5)
    Январь 2008 (7)
    Декабрь 2007 (2)
    Проекты
    Подробнее
    Наши партнёры


    World Medical Association

    Интересное
    Добро пожаловать на сайт Ассоциации врачей Узбекистана
      Узбекистон врачлар Ассоциациясининг Урганч шахридаги навбатдаги конференцияси

    Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Урганч шаҳрида Ўзбекистон врачлар ассоциацияси, Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг Хоразм вилояти бўлими ҳамкорлигида "Аҳолининг касалланиш кўрсаткичларига таъсир қилувчи хатарли омиллар ва уларнинг олдини олишда долзарб масалалар"га бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

    Узбекистон врачлар Ассоциациясининг Урганч шахридаги навбатдаги конференцияси

    Тадбирда Хоразм вилоя¬ти ҳокими, сенатор П. Бобожонов, Ўзбекистон врачлар ассоциацияси раиси, ўринбосарлари ва унинг шаҳар, вилоят бўлимлари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.
    Тадбирни Хоразм вилояти ҳокими П. Бобожонов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар бугунга келиб ўзининг самарали натижаларини бераётганлиги, шу билан бирга аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг кундан-кунга ошиб бораётганлигини эътироф этди. У бунинг ифодаси сифатида Юртбошимиз томонидан тиббиёт соҳасининг ҳар бир йўналиши эътиборга олинаётганлигини, жумладан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар масаласи, эпидемиологик барқарорлик, шунингдек, бирламчи тизим фаолияти давлат сиёсатининг устувор вазифасига айланганлигини эришилаётган ютуқлар мисолида таъкидлаб ўтди.
    Ўзбекистон врачлар ассоциацияси раиси, профессор А. Худайбергенов мазкур илмий-амалий конференцияда сўзга чиқиб, мавзу доирасида, яъни аҳолининг касалланиш кўрсаткичларига таъсир қилувчи хатарли омиллар ва уларнинг олдини олишдаги долзарб масалаларга алоҳида урғу қаратди. Маърузачи тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб муаммолардан бўлиб келаётган ноинфекцион касалликлар, жумладан юрак қон-томир, онкологик, қандли диабет каби касалликларни эрта аниқлаш ва унинг олдини олишда профилактика ишларини кучайтириш муҳимлигини таъкидлаб, мазкур касалликлар аҳоли орасида ногиронлик ва ўлим ҳолатларига олиб келаётганлигини эслатди. Шу билан бирга ноинфекцион касалликларнинг кўпайиши аҳоли яшаётган экологик вазият билан чамбарчас боғлиқлиги, бунинг исботи сифатида яқин вақтларгача катталиги бўйича дунё¬да тўртинчи кўл бўлган Орол денгизи табиий захираларга бойлиги билан машҳур бўлиб, Оролбўйи минтақаси ривожланаётган ва биологик жиҳатдан бой табиий муҳит хисобланар эди. Бугунги кунда Орол денгизининг катта қисми 5,5 миллион гектардан иборат қум-туз саҳросига айланганлиги ва олимларнинг фикрича, қуриб бораётган денгиз тубидан 75 миллион тоннадан кўп чанг ва заҳарли туз кўтарилиб, 400 километрлик майдон бўйича тарқалаётганлиги ҳамда минтақада ҳайвонот олами генофондининг деярли ярмидан кўпи, яъни балиқларнинг 11 та, сут эмизувчиларнинг 12 та, қушларнинг 26 та ва ўсимликларнинг 11 та тури йўқ бўлиб кетганлигини афсус билан тилга олди.
    Шу ўринда таъкидлаш муҳимки, бу глобал муаммо ўз навбатида аҳолининг касалланиш кўрсаткичларига салбий таъсир қилаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Орол бўйи минтақасида юрак қон-томир, нафас олиш йўл¬лари касалликлари, айниқса онкологик касалликлар йилдан-йилга кўпаймоқда. Минтақа аҳолисининг шароитларини яхшилаш борасида Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бунга жорий йилнинг 29 октябрида "Орол денгизи минтақасидаги экологик офат ва оқибатларини юмшатиш бў¬йича ҳамкорликни ривожлантириш" конференцияси мисол бўлади. Унда юздан ортиқ халқаро эксперт ва донор жамиятларининг вакиллари иштирок этишган эди. Мазкур конференция иштирокчиларига Президентимизнинг йўллаган табригида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси 2013 йилдан буён БМТ, Европа Иттифоқи, етакчи халқаро ташкилотлар ва молия институтлари кўмагида Орол денгизи ҳавзасидаги мамлакатларга ёрдам кўр¬сатиш бўйича 300 дан зиёд лойиҳадан иборат учинчи дас¬тур амалга оширилиши ва бу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун 8,5 миллиард доллардан зиёд маблағни жалб қилиш зарурлиги таъкидланган. Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг нав¬батдаги йиғилиши ҳам Урганч шаҳрида ўтказилганлиги бежиз эмас. Шундай экан, Оролбўйи минтақасида фаолият кўрсатаётган врачларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги, халқаро жамоат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон врач¬лар ассоциацияси фаолиятида ҳам мухим ўрин тутади. Ўзбекистон врачлар ассоциацияси 1992 йилда ташкил топган бўлиб, унинг асосиймақсад ва вазифалари биринчи навбатда аҳоли саломатлигини муҳофаза қи¬лиш, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қо¬нунини амалга ошириш, ассоциация аъзоларини қўл¬лаб-қувватлаш, фахрий врачларга моддий ва маънавий ёр¬дам кўрсатиш, врачларнинг малакасини оширишга эътибор қаратишдан иборатдир. Ассоциациянинг янги Низомига асосан қўшимча вазифалар, яъни диагностика ва даволаш стандартларини ишлаб чиқиш, биоэтика масалаларини такомиллаштириш каби вазифалар қўшилди.

    Узбекистон врачлар Ассоциациясининг Урганч шахридаги навбатдаги конференцияси

    Бундан ташқари, ассоциация юқоридаги вазифаларни бажариш мақсадида иккита тиббиёт журналини нашр этмоқда, масофадан ўқитиш дастурини ривожлантирмоқда, илмий ва амалий тиббиёт ходимлари ўртасида танловлар ўтказиб, тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар бериш, ассоциация аъзоларини касбий ва юридик ҳимоя қилиш билан шуғулланмоқда.
    Конференция кун тартибидан ўрин олган долзарб мавзулар бўйича малакали мутахассислар томонидан маърузалар қилинди. Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш, молиялаштириш ва бошқариш кафедраси мудири, профессор Д. Асадов "Жаҳон соғлиқни сақлаш тизими инқирози – сабаблари ва ундан чиқиш йўллари" мавзуси бўйича ўз фикрларини билдириб, бу борада Ўзбекистон тиббиёти ўзига хос тажрибага эга эканлиги ва унинг натижасида аҳоли орасида касаллик кўр¬саткичлари камайиб, халқимизнинг умр кўриш давомийлиги ошиб бораётганлиги хусусида тўхталди. Академик Т. Даминов болаларда вирусли диарея муаммолари ва даволашнинг замонавий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиб, бемор болаларни даволашга тиббиёт ходимлари жиддий ёндашишлари, шу билан бирга ота-оналар ўзларича даво муолажа қилмасликлари ва тўғри ташхисдан сўнггина дори-дармонларни меъёрида ишлатиш зарурлигини айтиб ўтди.
    Шунингдек, Республика эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказидиректори С. Исмоилов қандли диабет касаллиги ҳозирги долзарб тиббий-ижтимоий муаммо эканлигини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати З. Ботирова фуқаролар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси марказидиректори З. Сиддиқов мамлакатимизда аҳо¬лига офтальмологик ёрдамни кўрсатишдаги муаммолар ва ютуқлар тўғрисида, Тошкент педиатрия тиббиёт институти профессори Э. Турсунов кексаларда паркинсон, альцгеймер касалликларида бош мия нейронларининг морфологик ўзгаришлари ҳақида, Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази профессори Р. Маҳмудов юрак қон-томир касалликлари ва ўлимни камайтириш мақсадида хавф омилларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишни яхшилаш муаммолари хусусида маъруза қилдилар.
    Конференция давомида кўтарилган асосий масалалар бўйича мутахассислар ўртасида ўзаро фикр алмашувлари бўлиб ўтди. Соҳа етакчи мутахассислари тизимдаги ютуқлар қаторида муаммо ва камчиликлар мавжудлигига алоҳида эътибор қаратиб, уларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини киритдилар.
    – Ўзбекистон врачлар ассоциа¬циясининг ўзига хос ўрни борлигини фаолия¬тимиз давомида кўриб, услубий ва амалий ёрдам олиб келмоқдамиз. Айниқса, бугунги конференцияда кўтарилган муҳим мавзулар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган аҳоли саломатлиги учун ўта муҳимлигини таъкидлаш лозим. Демак, юқоридаги касалликлар бўйича, аввало, халқимиз орасида профилактика ишларини кучайтириш муҳимлиги малакали мутахассислар томонидан айтиб ўтилди. Ҳар бир маъруза кўр¬саткич ва далиллар асосида изоҳлаб берилди. Бу албатта, биздек ёш мутахассисларни ҳар томонлама изланиш, астойдил меҳнат қилишни тақозо этади, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси, Қораўзак тумани шифокори, ассоциация аъзоси Рамиза Сафарниёзова.
    – Кенг аудиторияда ўтказилган ушбу конференцияда "Болаларда туғма чаноқ-сон чиқишининг олдини олиш ва даволаш" номли маърузамда, касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, унинг амалиёти ва даволаш усуллари бўйича замонавий ёндашув, шу билан бирга чақалоқ туғилгандан сўнг ортопед назоратидан ўти¬ши, агар юқоридаги касаллик аниқланса, ташхисга қараб 5-6 ойдан сўнг даво муолажалари ёки бўлмаса операция йўли билан (бос¬қичма-босқич) даволанади. Бунда албатта, илмий асосланган далилларга амал қилган ҳолда асептика-антисептика қоидаларига риоя қилиш зарур. Муолажалардан кейин ҳам бемор мутахассис назоратида бўлиши керак, – дейди Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти профессори А. Жўраев.
    Ушбу илмий-амалий ҳудудий конференция орқали врачларнинг билим ва малакасини ошириш ассоциациянинг муҳим мақсадидир. Бундай долзарб конференциялар Ўзбекистон врачлар ассоциацияси томонидан илк бор 2012 йилда Тошкент шаҳрида, 2013 йили Қарши шаҳрида, жорий йилда эса Урганч шаҳрида ўтказилди. Бўлиб ўтаётган бу каби анжуманларда бебаҳо неъмат бўлган саломатлигимизга эътибор қаратилганлиги алоҳида аҳамиятга эгадир.
    Анжуман якунида кўриб чиқилган масалалар бўйича саволлар ўртага ташланиб, мутахассислардан жавоб олинди ҳамда ассоциация томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
    .: Добавил: Manager  .: Дата: 4 декабря 2014  .: Уже просмотрели: 3676 чел.     |   | Печатать
    Направление работы
  • Онлайн обучение

  • Международная активность
  • Проектная деятельность
  • Бюллетень
  • Вестник врача общей практики
    1. Редакционная коллегия
    2. Редакционный совет
    3. К сведению авторам
    4. Колонка редактора
    5. Содержание
    6. Комитет биоэтики
    7. Частный сектор
    8. Юбилеи, память
    9. Медицинское образование
    10. Право и экономика
    11. Менеджмент и маркетинг
    12. Семинары, конференции

    Bioethics committee

  • Информация для пациентов
    Посещаемость


    Авторизация

    Логин
    Пароль
     
    Copyright © 2008 Medical Association of Uzbekistan All Rights Reserved.
    Powered by Information Technologies 2007 of MAHMIT-KONSALTING © 2007.  
    Копирование материалов с веб-сайта без согласования с его владельцем запрещено