DataLife Engine > Главная > Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси ва Жанубий Корея

Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси ва Жанубий Корея


8 июня 2012. Разместил: Manager
Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси, Жанубий Корея соғлиқни сақлаш индустрияcини ривожлантириш институти ва Корея халқаро тиббий хизматлар ассоциацияси билан имзоланган меморандум хақида


2012 йил 25 май куни “Ўзбек-Корея биринчи илмий- тиббий семинари” бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган илмий - амалий тиббиёт марказлари директорлари, тиббиёт институтларнинг вакиллари ва Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси ходимлари, ҳамда Жанубий Корея республикасининг 40 дан ортиқ тиббиёт муассасалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси ва Жанубий Корея

Ўзбек - Корея биринчи илмий – тиббий семинарининг яна бир мухим натижаси, Ўзбекистон врачлар Ассоциация раиси Худайбергенов Абдулла Маткаримович, Корея соғлиқни сақлаш индустрияcини ривожлантириш институти президенти Кёнг Хо Ко ва Корея халқаро тиббий хизматлар ассоциацияси Ил Но Жунглар уч томонлама меморандум имзоланди. Меморандум 8 бобдан иборат бўлиб, унда томонларнинг хамкорликдаги вазифа ва ҳуқуқлари аниқ кўрсатилиб ўтилган, жумладан: тиббиёт сохадаги ахборот, тажриба алмашинуви, илмий – амалий семинарлар ўтказиш, тиббиётнинг устувор масалалари бўйича ҳамкорликда лойихалар тузиш ва уни амалга ошириш, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, жамоат соғлиқни сақлаш марказлари ўртасида самарали ҳамкорлик алмашинуви, соғлиқни сақлаш соҳасида замонавий технологияларни киритиш, тиббиётда даволаш сифатини яхшилаш ва беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш даражасини оширишдан иборатдир.

Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси ва Жанубий Корея

Шуни таъкидлаш муҳимки, Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси ва Корея соғлиқни сақлаш индустриясини ривожлантириш институти ва Корея халқаро тиббий хизматлар ассоциацияси билан имзоланган меморандум беш йил муддатга тузилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожланишига, тиббиётдаги илғор технологияларни амалга жорий қилиш ва врачларнинг малакасини оширишга имкон беради.

Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси