DataLife Engine > Главная > Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг 2011 йилга бағишланган кенгаш йиғилиши.

Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг 2011 йилга бағишланган кенгаш йиғилиши.


24 мая 2012. Разместил: Manager
2012 йил 31 март куни “Grand Mir Hotel” мехмонхонасида Ўзбекистон врачлар Ассосациясининг 2011 йилга бағишланган кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Бу йиғилишда Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг кенгаш аъзолари, тафтиш комиссияси, ЎВА Қорақолпоғистон Республикаси бўлими раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бўлими раислари, Республикамизнинг тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг 2011 йилга бағишланган кенгаш йиғилиши.

Кенгашни Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси раиси А.М. Худайбергеновнинг «Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг 2011 йилдаги фаолият якунлари тўғрисида» ги маърузаси билан сўзга чиқди. Маърузада 2011 йил давомида Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси ва унинг вилоят бўлимлари томонидан бир қатор амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди, қўлга киритилган ютуқлар, йўлга қўйилган хатолар ва камчиликлар мухокама қилинди. Йиғилиш давомида тафтиш комиссиясининг раиси ва Ассоциациянинг вилоят бўлимлари раислари сўзга чиқдилар ва Ўзбекистон врачлар Ассосациясининг келгусидаги иш фаолияти кутилаётган ютуқлар ва кўзланган мақсадларни амалга ошириш ҳақида сўз борди.
Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг 2011 йилга бағишланган кенгаш йиғилиши.

Кенгаш кун тартибида қўйилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди. 2012 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг 20 йиллигига бағишланган илмий амалий конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ тузилди ва унга тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.