DataLife Engine > Главная > Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси вилоят бўлимлари ижрочи директорларининг семинари

Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси вилоят бўлимлари ижрочи директорларининг семинари


22 декабря 2011. Разместил: Project Manager
Жорий йилнинг 30 – ноябрда Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси (ЎВА)14 та вилоят бўлимлари ижрочи директорларига семинар ўтказди. Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси раиси А.М.Худайбергенов семинарни очиб берди ва Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси Бутун Жаҳон тиббиёт Ассоциациясига аъзо бўлганлигини эълон қилди ва қатнашувчиларни табриклади. Ўзбекистон тиббиётини Жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси вилоят бўлимлари ижрочи директорларининг семинари

ЎВА ижрочи директори Зоҳид Абдурахимов “Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг иш режаси, асосий тадбирлари, хисобот шакллари, штат жадвали, даромад ва харажатлар сметаси хамда мавжуд муаммолар”и ҳақида маърузасида, Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси 14 та вилоят бўлимлари ижрочи директорларининг вазифалари, Ассоциация ҳужжатларини юритиш, баъзи вилоятларни камчиликлари ҳақида гапириб ўтди.
Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси вилоят бўлимлари ижрочи директорларининг семинари

ЎВА нинг хуқуқшуноси Фарход Рахимқулов маърузаси “Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг хуқуқий масалаларига оид ҳужжатлар” яъни устави ҳақида, қайси ташкилотлар Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси ва унинг 14 та вилоят бўлимларини назорат қилиши хақида маълумот бериб ўтди. Ассоциациянинг Қорақалпоғистон Республика бўлими, Қашқадарё ва Навоий вилоят бўлимларини ижрочи директорларида хуқуқий муаммоларга тегишли бўлган саволларга, хуқуқшунос Фарход Рахимқулов тўлиқ ва аниқ жавоб бериб, уставга мувофиқ иш юритишни яна бир бор эслатиб ўтди.
Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси вилоят бўлимлари ижрочи директорларининг семинари

Игор Вихров “Халқаро лойихалар” ни турлари ва талаб қилинадиган хужжатларни ёзиш тартиблари тўғрисида айтиб ўтди. ЎВА ни Европа миллий форумига аъзолиги сабабли, имкониятларимиз кўплигини хам таъкидлаб ўтди. Игор Вихровни чиқишидан кейин ЎВА бош мутахассиси Гулноз Каримова “Ўзбекистон Республикаси нодавлат ташкилотларини қўллаб қувватлаш фонди грантларини олиш учун хужжатларни тайёрлаш, лойиха аризаларини ёзиш” тўғрисида маъруза ўқиб, Олий Мажлис қошидаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқоралик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб- қувватлаш” жамоат фондини хар йили берадиган грант талабларини, қайси хужжатларни тақдим этилиши зарурлиги тўғрисида айтиб ўтди. ЎВА вилоят бўлимлари ижрочи директорлари саволларига жавоб берди.
Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси вилоят бўлимлари ижрочи директорларининг семинари

Семинар якунида ҳар бир вилоят ижрочи директорларни ўз – фикр мулохасаларини тинглаб, бундай семинарларни кўплаб ўтказиши ҳақида таклифлар бирдиришди.
Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси
Бош мутахассиси