DataLife Engine > Главная > УЗБЕКИСТОН ВРАЧЛАР АССОЦИАЦИЯСИ КЕНГАШИ ХАКИДА

УЗБЕКИСТОН ВРАЧЛАР АССОЦИАЦИЯСИ КЕНГАШИ ХАКИДА


29 апреля 2010. Разместил: Manager
2010 йил 3 - апрельда Узбекистон врачлар Ассоциациясининг навбатдаги Кенгаш йигилиши Самарканд шахрида Regal Palace мехмонхонасининг конференция залида утказилди. Кенгашда Коракалпогистон Республикаси, Тошкент шахри ва барча вилоятлардан 32 Кенгаш аъзолари, 20 та таклиф этилганлар, хусусуй тиббиёт фирма вакиллари иштирок этди.
Кенгашда УВАнинг 2009 йилдаги фаолияти хакида хисобот (УВА раиси – А.М.Худайбергенов), Ассоциациянинг 2009 йиллардаги молиявий фаолияти буйича тафтиш комиссиясининг хисоботи (комиссия раиси — М.М.Юнусов), Узбекистон Врачлар Ассоциациясининг Самарканд вилоят бўлим раиси (Улугов Х.У.) ва Самарканд вилояти ССББ бошлиги маърузалари тингланди.
Конференция кун тартибида куйилган масалалар буйича ККВА раиси (А.М.Мамбеткаримов), УВА Бухоро вилоят булими раиси (А.Ш.Шукурлаев), УВА Андижон булими раиси (АТ.Матмусаев) ва Фаргона булими раиси (О.М.Умаров), Жиззах булими раиси (К.Р. Раззаков), Навоий булими раиси (Э.А. Батирбаев) Наманган булими раиси (А.Х. Зияев), Сирдарё булими раиси (Б.Р. Мирзаев), Тошкент булими раиси (Х. М. Ризаев), Ассоциациянинг Согликни саклашни ташкил килиш булими раиси (Д.А. Асадов), Узбекистон врачлар Аасоциацияси раис уринбосари (Сидиков З.У.), согликни саклаш сиёсати масалалари ва нодавлат ташкилотлар билан алока кумитаси рахбари (З.Б.Ботирова) ва MONADA AMON хусусий тиббёт маркази рахбари (А. Хужаев) мухокамага чикдилар. Мухокамага чикканлар УВАнинг 2009 йилдаги фаолиятининг хисоботини коникарли ва Ассоциациянинг 2009 йилдаги молиявий харажатлар буйича тафтиш комиссиясининг маълумотини тасдиклаш таклифини бердилар. Делегатлар овоз бериш йули билан УВАнинг 2009 йиллардаги фаолиятининг хисоботини коникарли ва Ассоциациянинг 2009 йилдаги молиявий харажатлари буйича комиссиясининг маълумотини тасдикладилар. Бундан ташкари Ассоциациянинг 2009 йилги вилоят булимини фолиятини ривожлантиришга кушган бир нечта вилоят булими раислари ва Самарканд вилоятидан бир нечта шифокорлар диплом ва ташаккурномалар билан такдирландилар.
Кенгаш кун тартибида куйилган масалалар буйича тегишли карор кабул килинди ва Ассоциация раиси 2010 йилда Ассоциация олдида турган масалалар хакида сузлаб, бу масалаларни хал килишда бутун Ассоциация аъзоларининг мехнат фаолиятларига омад тилади.