DataLife Engine > Совет > Оммавий ахборот воситалари учун

Оммавий ахборот воситалари учун


5 декабря 2007. Разместил: Project Manager
Узбекистон Врачлар Ассоциацияси 1992 йилда ташкил этилган, нодавлат нотижорат жамоа ташкилоти булиб хисобланади.

Узбекистон Врачлар Ассоциациясини ташкил этишда куйидагилар ташаббус курсатганлар: Худайбергенов А.М., Косимов Э.Ю., Асадов Д.А., Ризаев М.Н., Иргашев Ш.Б., шунингдек, согликни саклаш тизимининг бошкарув органларида катта таржиба орттирган врачлар: Мустафаев Х.М., Сидиков З.У., Юнусов М.Н., Акбаров А.А., Вайнштейн В.С., Нуруллаев Л.Д., Усмонхужаев А.Х., Усмонхужаев М.С. кабилар хам бу ишда ташаббускор булганлар.

Ассоциациянинг Низоми 1999 йил 11 ноябрда Узбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан руйхатдан утган булиб, Низомда курсатилган асосий вазифалар куйидагилар хисобланади:

- 1996 йил 29 августда кабул килинган «Фукаролар Соглигини саклаш тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунини ва Согликни саклаш тизимини ислох килишда фаол иштирок этиш;

- якка тартибда фаолият курсатадиган тиббиёт ходимлари ва муассасаларнинг ягона статистика хисоби ва тиббий хисоботини баркарор килувчи ахборотлар базасини ташкил этишда катнашиш;

- давлат тасарруфидаги  ва давлатдан ташкари тиббиёт муассасалари ва мутахассисларининг ягона тиббий ёрдам курсатиш стандартларини ишлаб чикишда иштирок этиш;

- фахрий врачларни ижтимоий химоялашда катнашиш, уларнинг касбий тажрибасидан унумли фойдаланиш;

- врачларнинг иктисодий ва хукукий масалалар буйича билим савиясини ошириш;

- хорижий мамлакатлар врачлар ассоциациялари билан халкаро алокаларни мустахкамлаш, уларнинг тажрибасини урганиш, хорижий мутахассислар иштирокида конференциялар, симпозиумлар ташкил этиш ва ютукларини амалиётга тадбик этиш.

Узбекистон Врачлар Ассоциацияси 14 та худудий булимлари (Коракалпогистон Республикаси, Тошкент шахри ва барча вилоятларида), 20000 дан ортик аъзоларига эга.

Узбекистон Врачлар Ассоциацияси узининг мустакил бюллетенига эга булиб, у  йилнинг хар чорагида чоп этилади. Узбекистон Врачлар Ассоциацияси Бюллетени куйидаги кисмлардан иборат: иктисодиёт ва хукук, менежмент ва маркетинг, илмий тадкикотларни амалиётга тадбиги, фирмалар янгиликлари ва илмий ахборотлар, тиббий таълим, семинар конгресс ва симпозиумлар, согликни саклаш тизимининг хусусий сектори. Ушбу кисмларда олимлар ва илмий иш билан шугулланаётганларнинг илмий маколалари чоп этилади.

Узбекистон Врачлар Ассоциацияси 1998 йилдан Европа Тиббиёт Ассоциациялар Форуми ва Жахон Согликни саклаш Ташкилотлари билан халкаро алокаларни давом эттирмокда ва хар йили утказиладиган йиллик Форумларида  (Копенгаген, Вена, Берлин, Варшава, Осло, Лиссабон) катнашиб келади.

Узбекистон Врачлар Ассоциацияси раиси профессор Абдулла Маткаримович Худайбергенов, раис муовинлари академик Тулкин Искандарович Искандаров, тиббиёт фанлари номзоди Зафар Умарович Сидиков.


prezentacija-k-dokladu-2007.rar [1.46 Mb] (cкачиваний: 108)